Xorazm Ma'mun akademiyasi

Ўзбекистон хотин-қизларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси

15-02-2018     So'nggi yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан 2018 йил 6 – февраль куни Тошкент шаҳридаги  Турин  институти биносида ўтказилган «Ўзбекистон хотин-қизларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси» Республика танловинида Хоразм Маъмун академияси илмий ишлар бўйича раис ўринбосари арх.ф.д, к.и.х. Дурдиева Гавҳар Салаевна иштирок этди. Г.С.Дурдиева ушбу танловнинг “Энг самарали инновацион лойиҳа” номинацияси бўйича «Ўзбекистон меъморий обидаларининг барқарорлигини таъминлаш бўйича мониторинг олиб  бориш  ва  улар  бўйича  маълумотлар  базасини яратиш» мавзусидаги лойиҳа билан тақдимот қилди ва ғолибликни қўлга киритди.

2018 йил 20-февраль куни Тошкент шаҳридаги “Туркистон” саройида ғолибларни тақдирлаш тадбири ўтказилади.