Xorazm Ma'mun akademiyasi

“Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллиги”

15-02-2018     So'nggi yangiliklar

2018 йил 29 январь куни Хоразм Маъмун академиясида “Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллиги” муносабати билан семинар ўтказилди.

Семинарда Хоразм Маъмун академияси олимлари ва илмий ходимлари, академик лицей, коллеж ўқитувчилари ва ўқувчилари қатнашдилар. Семинарда И.Каримов - Мустақил Ўзбекистон Республикаси асосчиси”, “И.Каримовнинг Миллий қадриятларни тиклашдаги ўрни”, “И.Каримовнинг Буюк Давлат қуришдаги ўзига хос тараққиёт йўли”, ”И.Каримовнинг илмий фаолияти ва амалга оширган ишлари” мавзуларида маърузалар қилинди.

Ислом Каримовнинг сўнмас хотираси, эл-юртини ўйлаб олиб борган жўшқин фаолияти, амалга оширган буюк ишлари, келгуси авлодларга васият бўлиб қолган эзгу ғоя ва мақсадлари йиллар, асрлар ўтсада, доимо халқимизнинг қалбида, юрагида яшайверади. Шу кунларда таваллудининг 80 йиллиги кенг миқёсда нишонланаётганлиги ҳам халқимизнинг буюк ва беназир фарзандини қанчалик севиб ардоқлаганлигидан далолатдир.