Xorazm Ma'mun akademiyasi

АҚШнинг Вермонт университети профессори иштирокида академия лабораториясида ўқув машғулотлари ўтказилди

14-09-2017     So'nggi yangiliklar

Америка Қўшма Штатларининг Вермонт университети профессори Омар Оярзабал “Фулбрайт мутахассис” дастури доирасида 2017 йил 11-14 сентябрда Хоразм Маъмун академияси “Дон экинлари ва маҳсулотларини таҳлил қилиш лабораторияси”да академиянинг илмий ходимлари ва Урганч давлат университети ўқитувчи, тадқиқотчи, магистратура ҳамда бакалавр талабаларига  “Escherichia coli ДНКсини ПЗР полиморф занжир реякцияси услуби ёрдамида таҳлил қилиш” бўйича амалий ва назарий билимларни берди.