Xorazm Ma'mun akademiyasi

УрДУ кафедралари филиаллари Хоразм Маъмун академиясида

07-09-2017     So'nggi yangiliklar

   Хоразм Маъмун академиясида Фан-таълим интеграциясини янада ривожлантириш мақсадида илмий ходимларини республика олий таълим муассасаларидаги ўқув жараёнига кенг жалб этиш ҳамда профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг ўқув амалиётлари ва изланишлари мавзуларидан келиб чиқиб Академиянинг Хоразм тарихи ва маданияти музейи, ахборот-ресурс маркази ва лабораторияларидан самарали фойдаланиш мақсадида Ўрганч давлат университетининг Хоразм Маъмун академияси базасида Биология кафедраси негизида “Биология”, Тупроқшунослик кафедраси негизида “Тупроқшунослик”, Математика кафедраси негизида “Математика”, Архитектура ва қурилиш кафедраси негизида “Қурилиш ва Архитектура”, Кимё ҳамда Кимёвий Технологиялар кафедралари негизида “Кимё ва кимёвий технологиялар”, Тарих кафедраси негизида “Тарих ва археология”, Ўзбек тилшунослиги кафедраси негизида “Ўзбек тилшунослиги” филиаллари ташкил этилди.