Xorazm Ma'mun akademiyasi

ХАЛҚАРО АНЖУМАН ЎТКАЗИЛДИ

25-11-2022     So'nggi yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Озарбайжон Миллий Фанлар  академияси,   Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик  институти, Хоразм Маъмун академияси ва Урганч давлат университети томонидан “Маҳмуд Замахшарий-шарқнинг машҳур алломаси ва мутафаккири” халқаро  онлайн-илмий анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик  институти директори, тарих фанлари доктори, профессор А.А. Абдуҳалимов, Хоразм вилоят ҳокими ўринбосари С.К.Салаев, Хоразм  Маъмун академияси  раиси, биология фанлари доктори, профессор И.И.Абдуллаев, Урганч давлат университети ректори, физика-математика фанлари доктори Б.И.Абдуллаевлар кириш сўзи билан очиб беришдилар.

Шундан сўнгра Озарбайжон, Туркия ва Ўзбекистон республикасининг олимлари томонидан  илмий маърузалар қилинди. Анжуманда Озарбайжон Миллий Фанлар академияси бўлим бошлиғи, филология фанлари доктори Алмаз Ульвий Биннатова “Маҳмуд аз-Замахшарий асарларининг Озарбайжонда тадқиқи”, Туркиянинг Салжуқ университети профессори, филология фанлари доктори Мустафа Демиржи “Замахшарий илмий меросининг турк тили тараққиётидаги ўрни”, Амасия университети профессори, тарих фанлари доктори Айкут Ўзбайракдарнинг “Аз-Замахшарий илмий меросининг Туркияда ўрганилиши”, Ўзбекистон халқаро ислом академияси проректори, филология фанлари доктори, профессор З.М.Исломовнинг “Ўзбекистон мустақиллиги йилларида Маҳмуд Замахшарий илмий меросининг ўрганилиши”, ушбу академия Ўзбек тили ва мумтоз шарқ адабиёти кафедраси мудири, филология фанлари номзоди, доцент   М.А.Насированинг “Замахшарийнинг “Ал Муфасссал” ва “Ал-Унмузаж” асарлари матнининг қиёсий таҳлили”,  Шарқ мамлакатлари адабиёти ва қиёсий адабиётшунослик кафедраси мудири  ўқитувчиси, филология фанлари бўйича фалсафа доктори Д.Ж.Худжанованинг “Замахшарий “ Ал-қистаъс” асарининг арузшунослик тарихидаги ўрни”, Хоразм Маъмун академияси ижтимоий-гуманитар фанлар бўлими бошлиғи Р.Б.Маҳмудовнинг “Замахшарийнинг араб тили грамматикаси ривожига қўшган ҳиссаси ва ўрни”, УрДУ профессори, филология фанлари доктори А.Д.Ўрозбоевнинг    “Ўзбек тили тарихи таълимида Замахшарийнинг “Муқаддимат ул-адаб” асари  ўрни”, Хоразм Маъмун академияси катта илмий ходими Д.Бобожоновнинг “Замахшарийнинг  тафсир илмига қўшган ҳиссаси”, академия илмий котиби, география фанлари номзоди, катта илмий ходим Д.Р.Рўзметовнинг  “Замахшарий жуғрофияси-Ҳижоз тоғлари ва сувлари асари”, катта илмий ходим, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори У.Бекимметовнинг “Хоразм фахри-Жоруллоҳ”, ЎзФА санъатшунослик институти докторанти, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори  М.Абдуллаевнинг “Замахшарийнинг мантиқ илмига қўшган ҳиссаси”, ЎзФА Шарқшунослик институти етакчи илмий ходими Ж.О.Жўраевнинг “ЎзФА Шарқшунослик институти фондидаги Замахшарий асарлари қўлёзмалари таснифи” мавзусидаги маърузалари тингланди.