Xorazm Ma'mun akademiyasi

Янги қўлланма нашр қилинди

07-11-2022     So'nggi yangiliklar

Хоразм Маъмун Академияси ижтимоий-гуманитар фанлар бўлими илмий ходимлари томонидан “Буюклар мангу қўним топган маскан” деб номланган Хоразм тарихини ўрганувчилар учун янги қўлланма нашр этилди. Илмий ходимлар Ш.Матяқубов, Ф.Жуманиязова, Х.Аминовлар томонидан тайёрланган ушбу қўлланмада Хива шаҳридаги Дешон қалъа худудида жойлашган маданий мерос обидаларидан бири бўлган Саид Муҳаммад Моҳи рўйи Жаҳон мажмуаси ҳақида маълумотлар берилади. Шунингдек, ушбу масканда мангу абадият уйқусида ётган Хива хонлари, хон оиласига мансуб иноқлар, тўралар, саййидлар шунингдек вазири акбар Иброҳимхўжа, унинг ўғли Исломхўжа, шоир ва тарихчи Муҳаммад Юсуф Баёний ҳаёти ва фаолиятига алоҳида тўхталиб ўтилган. Қўлланма Хоразм тарихини ёритиш ҳамда зиёрат туризмини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга. Ушбу қўлланма гид-экскурсоводлар, талабалар, умумтаълим мактаблари ўқитувчи ва ўқувчилари ҳамда Хоразм тарихи билан қизиқувчи кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.