Xorazm Ma'mun akademiyasi

Ёш тадқиқотчининг илмий эътирофи

26-09-2022     So'nggi yangiliklar

ЎзР ФА Полимерлар кимёси ва физикаси институтида «Полимерлар ҳақидаги фаннинг замонавий муаммолари» мавзусида ўтказилган Ўзбекистон-Қозоғистон Симпозиумида Хоразм Маъмун академияси стажер-тадқиқотчиси Юлдашева Назокат Николаевна “Хоразм пилласи ва ипак чиқиндисидан серицин ажратиб олиш” мавзусидаги маърузаси билан қатнашди. Маъруза қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди ва олимлар томонидан муҳокама қилинди. Тадқиқотчи симпозиум қатнашчиларини қизиқтирган саволларига жавоблар берди. Шундан кейин симпозиум якунларига кўра Юлдашева Назокат Николаевна уч нафар тақдирланганлар қаторидан ўрин олди. Ёш тадқиқотчимизни халқаро эътироф билан табриклаймиз!