Xorazm Ma'mun akademiyasi

ХОРАЗМ МАЪМУН АКАДЕМИЯСИ ТАБИИЙ ФАНЛАР БЎЛИМИ ИЛМИЙ ХОДИМЛАРИ ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДАГИ ЭКОЛОГИК НАВ СИНОВИ ТАЖРИБА ДАЛАСИДА

17-08-2022     So'nggi yangiliklar

Хоразм Маъмун академияси Табиий фанлар бўлими катта илмий ходими З.П.Ражабов Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази, Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институти, Хоразм илмий тажриба станцияси ходимлари билан биргаликда, Хоразм вилоятининг ўтлоқи аллювиал тупроқлари шароитида янги ва истиқболли ғўза навларининг экологик нав синови тажриба тизимида ғўза навлари ўрганилди. Ушбу тажриба даласида хозирги кунда Хоразм Маъмун академияси олимлари томонидан яратилган ғўзанинг Ният ва Хумо навлари ҳам етиштирилмоқда.