Xorazm Ma'mun akademiyasi

Италиялик олим Пьетро Джузеппе Френинг “Сонлар, китоблар ва чексизлик” китоби тақдимоти бўлиб ўтди

22-04-2022     So'nggi yangiliklar

2022 йил 21 апрель куни Урганч шаҳрида Ўзбeкистон Рeспубликаси Фанлар акадeмияси, Хоразм Маъмун Акадeмияси, Урганч давлат унивeрситeти, Италия Рeспубликасининг Ўзбeкистондаги элчихонаси уюштирган Италиялик олим Пьетро Джузеппе Френинг “Сонлар, китоблар ва чексизлик” китоби тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотни Хоразм Маъмун академия раиси профессор И.И.Абдуллаев бошқариб борди. Тақдимотдан олдин Италия Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Агостино Пинна, Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари Санъатбек Салаев давра иштирокчлари ва асар муаллифини қутлашди. Тақдимотдан сўнг академик А.Саъдуллаев, профессор Б.Абдуллаев, Хоразм Маъмун академияси Аниқ фанлар бўлими бошлиғи ф-м.ф.д. У.Балтаевалар тақдимот юзасидан нутқ сўзлашди. Тақдимотда 50 дан ортиқ профессор ўқитувчи, докторант ва иқтидорли талабалар қатнашишди.