Xorazm Ma'mun akademiyasi

Фермер хўжалиги раҳбарларига мастеркласс ўтказилди

15-12-2021     So'nggi yangiliklar

Хоразм Маъмун академияси термитлар тарқалишини олдини олиш ва уларга қарши кураш лабораторияси  катта илмий ходими  қ.х.ф.ф.д. Р.Рўзметов ва З.Матякубовлар  фермер хўжалиги раҳбарларига куз-қиш фаслларида буғдойни юқимли ва юқимсиз касалликлардан ҳимоя қилиш мавзуси юзасидан мастеркласс ўтказди.  Бунда машғулотлар дала шароитида олиб борилди. Далада зараркунандалар пайдо бўлаётган ўчоқларни аниқлаш усуллари, кенг тарқалган касалликларни ўсимликлардаги аломатларга қараб аниқлаш юзасидан фермер хўжаликлари раҳбарларига маълумотлар берилди.

Мастерклассда 50 нафар фермер хўжалиги раҳбарлари ва дон дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти Хоразм илмий тажриба станцияси директори  М. Машарипов, Хоразм вилояти Агрохизмат маркази директори И. Машариповлар қатнашди.