Хоразм Маъмун академияси

Энто ва экзопатоген нематода ва каналарнинг термитлар фаолиятига таъсири ўрганилди

27-09-2021     So'nggi yangiliklar

Термитлар миқдорини камайтиришда энто ва экзомопатоген каналар ҳам муҳим аҳамият касб этади. 2017-2020 йиллар давомида Хоразм Маъмун академияси олимлари томонидан Беруний, Хива, Шовот туманларида термит уяларидан олинган намуна сифатидаги ишчи ва нимфа термитларда паразитлик қилиб ҳаёт кечирувчи каналар мавжудлиги қайд этилди. Тадқиқотлар давомида турли шароитдаги 16 та термит уяси таҳлил қилинганда, уларнинг 2 тасида умуман термит табақалари учрамаганлиги, 3 тасида чумолилар тўдасига дуч келганлиги, 2 тасида нимжон ишчи термитлар мавжудлиги қайд этилди. Ушбу термит уяларидан келтирилган термит табақалари лаборатория шароитида текширилганда асосан, ишчи ва нимфа термитлар танасида Hypoaspis miles ва Acotyledon obsoloni Sams. каналар учраши аниқланди.

Гипоаспис майлс (Hypoaspis miles) тупроқда яшовчи йиртқич кана. Унинг танаси овалсимон ўртача 0,8-1 мм катталикда бўлиб, устки томони қаттиқлашган. Катта ёшдагилари жигаррангда.