Xorazm Ma'mun akademiyasi

ХИВАДА “МАРКАЗИЙ ОСИЁ ЦИВИЛИЗАЦИЯЛАРИ ЧОРРАҲАСИДА” ХАЛҚАРО ФОРУМИ

16-09-2021     So'nggi yangiliklar

Кеча 15 сентябрь куни Хива шаҳридаги ҳашаматли “Нуриллабой” мажмуасида Ўзбекистонда ЮНЕСКО билан ҳамкорликда маданий мерос масалалари бўйича Халқаро маслаҳат қўмитаси фаолиятини расмий бошланиши маросими бўлиб ўтди.
Расмий маросим Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – туризм ва спорт вазири А. Абдухакимовнинг нутқи билан бошланди.

Ўзбекистон жаҳон мероси объектларини сақлаш ва тиклаш бўйича халқаро маслаҳат қўмитасининг биринчи йиғилишининг айнан Хива шаҳрида ўтказилганлиги биз ушбу соҳа мутахассислари учун айни  муддао бўлди.

Юқори даражадаги маросимда маданий мерос масалалари бўйича Халқаро маслаҳат қўмитасини ташкил қилиш  фаолияти ҳақида ва  қўмита мақсади ва роли тўғрисида Умумжаҳон мероси маркази таништируви бўлиб ўтди. ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси объектлари жойлашган Ўзбекистон шаҳарлари ҳокимларининг чиқишлари ва Ўзбекистоннинг Умумжаҳон мероси объектлари тўғрисида қисқа тақдимотлар бўлиб ўтди.

ЮНЕСКО Умумжахон мероси қўмитаси қарорларини ижро қилиш тўғрисида ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси маркази директори д-р М.Рёсслер нутқи ва ушбу қўмита (13та) Экспертларнинг қисқа шарҳлари ва муҳокамалари тингланди. Бунда  Халқаро маслаҳат қўмитаси доирасида ҳамкорлик қилиш имкониятлари, Ўзбекистонда Умумжаҳон мероси объектларини сақлаш ва қайта тиклаш нуқтаи-назаридан муаммо ва имкониятлар ҳамда келгусида Халқаро маслаҳат қўмитаси асосий тадбирлари ва амалий натижаларини тарғиб қилиб бориш ва ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга оширишга келишувлар қилинди.

Энг асосийси, Хоразм Маъмун академияси лабаратория мудираси Гавхаржон Дурдиева номзодини ҳам дунё миқёсидаги нуфузли тадқиқотчилар қаторида “Ўзбекистонда ЮНЕСКО билан ҳамкорликда маданий мерос масалалари бўйича Халқаро маслаҳат қўмитаси”га эксперт сифатида кўрсатилганлиги қувончлидир. Бу эса ўз навбатида меъморий ёдгорликларни сақлаш, таъмирлаш ва фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир илмий  фаолиятини халқаро миқёсда кенгайтиришига имконият яратилмоқда. Келгусида, албатта Ўзбекистонда ЮНЕСКО билан ҳамкорликда маданий мерос масалалари бўйича Халқаро маслаҳат қўмитаси фаолияти барча мамлакатлар қаторида Ўзбекистонда ҳам  назарий ва амалий ишлар билан мавжуд муаммоларни ҳал қилишда ўзининг ижобий натижасини беради.