Xorazm Ma'mun akademiyasi

Кат-қалъа археологик экспедицияси давом этмоқда

18-06-2021     So'nggi yangiliklar

Хоразм Маъмун академиясининг Кат-қалъа археологик экспедицияси ёдгорликда тадқиқот ишларини давом эттирмоқда. Айни пайтда ёдгорликнинг ғарбий қисмида амалга оширилаётган изланишлар натижасида илк антик (мил.ав. IV-III асрлар) ва сўнгги антик даврга оид (мил. II-IV асрлар) меъморий иншоотлар қолдиқлари аниқланиб ўрганилмоқда. Ўз навбатида тадқиқотлар давомида жуда кўплаб илк ва сўнгги антик даврга оид сопол буюмлар, мармардан ишланган идишчалар қолдиқлари ва шаҳар ҳаётининг кейинги босқичларига доир сополлар бўлаклари ҳамда мис узук  ҳам аниқланди, шу жумладан, қуйи қатламлардан архаик даврга хос идишлар бўлаклари ҳам топилган бўлиб, шаҳарнинг барпо этилиши билан боғлиқ янги маълумотларни тақдим этади. Изланишлар ҳали давом этмоқда!