Хоразм Маъмун академияси

"ХХ асрда Хоразм воҳаси ўзбек аёлларининг кундалик ҳаёти: анъаналар ва ўзгаришлар" мавзусида илмий тадқиқот олиб борилмоқда

03-06-2021     So'nggi yangiliklar

Хоразм Маъмун академияси Ижтимоий-гуманитар фанлар бўлими бошлиғи, т.ф.н. Ю.Рахманова "ХХ асрда Хоразм воҳаси ўзбек аёлларининг кундалик ҳаёти: анъаналар ва ўзгаришлар" мавзусида тадқиқотлар олиб бормоқда.  Мазкур тадқиқотда аёлларга хос кундалик ҳаёт муаммоси  анъанавий кундалик ҳаёт контексида тадқиқ қилинмоқда, жумладан янги ижтимоий тарихнинг гендер таъсирчанлиги,  XIX  аср охири ХХ асрда аёлларнинг анъанавий кундалик ҳаёти,  “аёлларнинг болалик олами” муаммоси, она ва бола: ўзаро муносабатлар антропологияси, қизлар тарбияси ва гендер ўзликни англаш, оилада қизлар тарбияси, тўй ва бошқа маросимларда аёлларнинг ўрни ва роли масалалари ўрганилмоқда. Шунингдек,  аёлларнинг кексалик даврида аёлларнинг ҳаёт тарзи, мустақилик йилларида аёлларнинг кундалик турмуш тарзи трансформацияси, оилавий ва жамоавий маросимларни ўтказишда аёлларнинг ўрни ва роли этнографик тадқиқотлар асосида таҳлил қилинмоқда.