Xorazm Ma'mun akademiyasi

Халқаро ҳамкорлик

12-05-2021     So'nggi yangiliklar

Бугун Хоразм Маъмун академиясига Ҳиндистондан  жаноб Раху ташриф буюрди. У ўзининг  янги лойихасини   Хоразм Маъмун академиясига тақдим қилди. Унга кўра келажакда Ўзбекистон ва Ҳиндистонда Шайх Нажмиддин Кубро ва кубровия таълимоти, Паҳлавон Маҳмуд ҳаёти ва фаолиятини ёритиб берадиган бадиий фильм тайёрлаш кўзда тутилган. Ҳиндистонлик фильм ижодкорлари юқоридаги мавзулар бўйича Хоразм Маъмун академияси олимлари билан  илмий ва амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш истагидалигини билдирди.