Xorazm Ma'mun akademiyasi

ХОРАЗМ МАЪМУН АКАДЕМИЯСИДА ЁШЛАР КУНИ

30-06-2020     So'nggi yangiliklar

2020 йил 30 июнь куни Хоразм Маъмун академиясида “Ёшлар куни” га бағишлаб “Inno Day” тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Хоразм Маъмун академияси стажёр ва таянч докторантлари томонидан амалга оширилган илмий тадқиқот ишларининг ярим йиллик натижалари бўйича ҳисоботлар тингланди ва олинган амалий ҳамда инновацион ишланмалари кўргазмаси ташкил қилинди. Ёш олимларга Хоразм Маъмун академияси раиси б.ф.д., проф. И.И.Абдуллаев, илмий ишлар бўйича раис ўринбосари к.ф.н., к.и.х. Ш.Б.Хасанов, илмий котиб г.ф.н., к.и.х. Д.Р.Рўзметов “Тупроқ фаунаси ва термитларга қарши кураш” лабораторияси мудири, б.ф.н. А.Жуманиязовлар ўзларининг тавсияларини бериб ўтишди. Тадбир сўнгида ҳар чоракда шу каби тадбирларни ўтказишга келишиб олинди.