XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI

ISSN 2091-573X

Certificate: № 13-023

Arxiv

“Хоразм Маъмун академияси ахборотномаси” илмий журналнинг таъсисчиси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳисобланади. Илмий журнал 2006-йилдан нашр қилинмоқда. Ўзбекистон Республикаси алоқа ва ахборот агентлиги томонидан 2013-йил 29-ноябрда рўйхатга олинган (сертификат №13-040 ва №230265-10) (ISSN 2091-573Х).

“Хоразм Маъмун академияси ахборотномаси” илмий журнали республика миқёсидаги журнал ҳисобланиб, Ўзбекистон ва яқин ҳорижлик олимлардан муаллифлик жамоасига эга.

Илмий журналнинг асосий мақсадларидан бири илм-фаннинг турли соҳаларидаги устувор йўналишларга эга йирик илмий тадқиқот ишларининг натижаларини нашр қилиш ва омма эътиборига етказиш ҳисобланади.

Олтита мутахассислик: архитектура, биология, қишлоқ хўжалиги, иқтисодиёт, филология ва тарих ихтисосликлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ОАК рўйхатига киритилган.

Журнал уч тилда чоп қилинади: ўзбек, рус ва инглиз.

Журналнинг мақсади ва вазифалари. Илмий ходимларни, мутахассисларни, олимларни шунингдек, магистрларни ва докторантларни илм-фаннинг турли соҳаларидаги илмий-тадқиқот ишланмалари, уларнинг натижалари, ҳозирги замон илм-фан ютуқлари ҳамда илмий янгиликлар билан таништириш ҳамда омма эътиборига етказиш ҳисобланади.

Мутахассислик. Журнал фан тармоғига эга ва унда илм-фаннинг барча соҳалари бўйича аниқ илмий асосга эга бўлган илмий мақолалар чоп қилинади.

XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI
Volume 11, 2023

XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI
Volume 10, 2023

XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI
Volume 9, 2023

XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI
Volume 8, 2023